Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Xalqaro press klub

Логотип телеграм канала @ipcuzbekistan — Xalqaro press klub X
Логотип телеграм канала @ipcuzbekistan — Xalqaro press klub
Адрес канала: @ipcuzbekistan
Категории: Политика
Язык: Русский
Количество подписчиков: 3.61K
Описание канала:

👉🏻 Murojaat uchun: @xalqaropressklubbot
• https://t.me/ipc_live
• https://ipressclub.uz
• Facebook.com/ipcuzbekistan
• Instagram.com/ipcuzbekistan
• YouTube.com/c/InternationalPressClub
• http://Twitter.com/PressClubUzb

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал ipcuzbekistan и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения

2022-09-02 07:32:30
Халқаро пресс клуб жамоаси Бухоро вилоятининг Жондор туманида бўлди!

Бир неча йиллар олдин қандай ҳаракатлар туфайли унумли ҳосил олиш имкони бўлган Мохончўл фақатгина қум барҳанларидан иборат яроқсиз ерга айланди?

Чўлқуварларнинг чексиз меҳнати сабабли Мохончўлда бир йил ичида қандай ўзгаришлар содир бўлди?

Бухоро вилоятида географик жойлашуви жихатидан мўл ҳосил олиши учун қандай имкониятлар мавжуд?

Шу каби саволларга ХПКнинг “Масофада” кўрсатуви орқали жавоб олишингиз мумкин.

Кўрсатувни сиз бугун, 2 сентябрь соат 13:20 да “Ўзбекистон 24” телеканали орқали томоша қилинг.

@IPCUzbekistan
79 views04:32
Открыть/Комментировать
2022-09-01 04:01:56
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муборак бўлсин!

____

С 31-годовщиной Независимости нашей страны, дорогие соотечественники!

Congratulate on 31st anniversary of Independence of our country, dear compatriots!


#Мустақиллик_31
#Независимость_31
#Independence_31

@IPCUzbekistan
253 viewsedited  01:01
Открыть/Комментировать
2022-08-31 09:16:08
Ғофуржон Мирзаев давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлган 101 ёшли Янглиш ая Хаккулова хонадонида бўлди

Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўладилар. Уларнинг орасида 100 ёшдан ошган нуронийларнинг ҳам бўлишида жуда катта маъно бор. Негаки, улар бугунги тинч ва дориламон кунлар қадри ва шукронасини ҳаммадан ҳам кўпроқ хис этадилар.

Куни кеча Президентимиз фармони билан мукофотланганлар орасида ховослик 101 ёшли Янглиш ая Хаккулова ҳам бор.

11 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган, ҳозирги кунда 53 нафар невара ва 72 нафар чеваранинг суюкли бувиси Я.Хаккулова Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йилларда чўл ҳудудини ўзлаштиришда фидокорона хизмат қилган. Бугунги кунда эса ёш авлодни миллий қадриятлар ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.

Бугун вилоят ҳокими туман фаоллари ҳамроҳлигида онахон умргузаронлик қилаётган хонадонда бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан "Шуҳрат" медали ва байрам туҳфаларини мамнуният билан топширди.

Дориламон кунлар шукронаси, юртимиздаги, вилоятимиздаги юксак ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашилди. Яратгандан тинчлик ва осойишталик сўраб дуолар қилинди.

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
173 views06:16
Открыть/Комментировать
2022-08-30 12:26:11
Қўшимча қиймат солиқни 15% дан 12% тушиши аслида бир ўқ билан икки қуённи уриш бўлди.

@IPCUzbekistan
262 views09:26
Открыть/Комментировать
2022-08-29 17:22:05 Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Германия президентлари амалий ҳамкорликнинг кенгайиши, шунингдек, узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларнинг илгари сурилишини қўллаб-қувватладилар.

Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Европа Иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
278 views14:22
Открыть/Комментировать
2022-08-29 17:04:41
Tadbirkorlar endi soliq toʻlamaydimi?

"Hafta aksentlari"
ko'rsatuvi

Premyera bugun, soat 20:00 da

Tomosha qiling



Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
541 views14:04
Открыть/Комментировать
2022-08-29 15:47:20
Ўзбекистонга коронаврусга қарши Pfizer вакцинасининг болалар учун мўлжалланган 201 600 дозаси олиб келинди.

Вакцинанинг янги партияси Европа Иттифоқи ва Швеция ҳукумати томонидан тақдим этилди.
298 views12:47
Открыть/Комментировать
2022-08-29 13:54:54
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси пойдеворига капсула қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев заложил капсулу в фундамент городка Аль-Хорезми в городе Ургенче.
269 views10:54
Открыть/Комментировать
2022-08-29 12:37:47
Ниагара шаршараси яна Ўзбекистон байроғи рангларига бурканади

1 сентябрь куни АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади.

Жараённи Тошкент вақти билан 1 сентябрь 07:30 да жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Ниагара шаршараси илк бор Ўзбекистон байроғи рангларига бурканган эди.
248 views09:37
Открыть/Комментировать
2022-08-29 10:23:49
Қишлоқ хўжалиги вазирига Азиз Воитовнинг номзоди
маъқулланди
316 views07:23
Открыть/Комментировать