Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди Шавкат Мирзиёев Ўзбек | Xalqaro press klub

Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий боғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналаримизга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди. Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.