Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Шавкат Мирзиёев “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирас | Xalqaro press klub

Шавкат Мирзиёев “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида Ўзбекистонда биринчи катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кўздан кечирди.

Марказда Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликда 20 петабайт хотирага эга тизим ташкил этилган. 580 та сервер, умумий электр қуввати 5 мегаваттли дизель генераторлар тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Мазкур марказ ишга тушиши натижасида давлат идораларининг маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлашга сарфлайдиган миллиардлаб ҳаражатлари тежалади, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланади. Энг асосийси, киберҳужумлардан ишончли ҳимоя таъминланади.