Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тиббиёт олий ўқув юрти талабалари учун “Соғлиқни сақлаш вазири | Info 𝟛.𝟙𝟜

Тиббиёт олий ўқув юрти талабалари учун “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” таъсис этилди

Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинган. Унга кўра, мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.

Стипендия ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади.

Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”га тақдим этилади.

Ҳужжатлар вазирлик томонидан кўриб чиқилгач, ғолиблар аниқланади. Ғолибларни аниқлашда талабаларнинг ўқишдаги ўзлаштириш кўрсаткичлари, халқаро олимпиадалардаги натижалари, хорижий тилларни билиш даражаси ва бошқа жиҳатларга қаралади.

Вазир стипендияси миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган (ҳозирда 1 млн 128 минг 468 сўм).

Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг (71) 239-13-72 телефон рақамига иш вақтида қўнғироқ қилишингиз мумкин.

@info3_14