2021-11-28 11:04:24
Бу беспределми ёки хизмат ўташ шунақами?
Саволларга жавоб берадиган масъул борми?
Бир қанча вақт олдин ана бу акахоннинг қилган қоидабузарлиги видеоси тарқалган эди.
Ундан кейин ИИБ ЙҲХБ чора кўра ололмаятганлиги учун танқидга учради.
Кейинчалик бу акахон Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу киши Азиз Сирожиддинович Садиров бўладилар.
Қашқадарё вилоятидаги бўлиб ўтаётган рейд тадбирлари иккинчи марта бўлиб ўтяпди.
Сабаб нимада? Талаб борми?
Мана бу видеодаги
қора кийимли ноъмалум шахслар ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаганлиги (бу менинг фикрим) учун фуқаронинг автомашинасига шикаст етказиши қанчалик қонун нормаларига тўғри келади?
Транспорт воситасига етқазилган зарарни ким қоплаб беради?
Ҳа, тўғри, танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Маст, террорчи, ўғри, одамкуш, одамхўр (вазирнинг иккинчи хотини) бўлиши мумкин эди автотранспорт ичида дейишларинг мумкин. Майли, шундоқ бўлган тақдирда ҳам Қонун нормалари асосида иш тутилиши керак эмасмиди? Ёки АҚШнинг нормалари кириб келдими Ўзбекистонга? (Билмаганлар учун АҚШда бу каби ҳолатларда отиб ташлашади.)
Нима бўлганда ҳам ҳаммаси қонуний ва холисона бўлиши керак. Бу кетишда хеч нарса ўзгармайди. Фақат қарсак чалиш билан иш битмайди. Цензура, тухмат, тайзиқларга учраётганлар ҳам кам эмас...
Фикр ва мулоҳазалар учун бизнинг гурух @UDDU_CHAT
Ҳурмат билан, юртга бефарқ бўлмаган @UDDU_channel жамоаси.
176 views08:04