Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

БЎЙДОҚЛИКНИ СОҒИНИБ Бўйдоқлик давримни эслагим келди. Ҳолис, | Shaydoi Jannat

БЎЙДОҚЛИКНИ СОҒИНИБ

Бўйдоқлик давримни эслагим келди.
Ҳолис, тарафкашлик қилмай таассуротларимни ёритаман )))

*

Хуллас, хотинга "ота-онангни кўриб кел" деб, уйларига олиб бордим. Ўзига қўйиб берсам, ота-онамни кўргани борай ҳам демайди.

*

1-кун

Хуллас, уйга келдим. Ҳаммаёқ саришта.

Шунчаки ётиб дам олдим.

Негадир уй тинч. Ғала-ғовури йўқ, минғир-синғир эшитилмайди. Уй ҳам шунақа сокин бўлиши мумкин эканда, деб ҳайрон бўлдим. Мазза!

Бироздан сўнг турдим. Ошхонага бордим. Ҳамма овқатлар бор. Овқатландим.

Яна ётиб дам олдим.

Ишхонадагилар ҳам безовта қилмасин деб, телефонни ҳам ўчирдим.

Хуллас илк куним ором олиш билан ўтди.

*

2-кун

Кечадан қолган овқатни едим. Асосийси қорин тўйди - ғам кетди.

Кундалик ишларимдан ортда қолмай деб, компьютерда ишларимни бир қисмини бажардим.

Яна дам олдим. Дам олиб зерикдим.

Кўчага чиқдим.

Уйга келдим.

Уйни типпа-тинчлиги бироз ғалати туюла бошлади...

Идиш-товоқлар йиғилиб қолмасин дедим. Бўйдоқликда эринмай ювардим. Ҳозир бироз эриш туюлди. Ҳа, майли, ювиш керак ахир...

*

3-кун

Ошхонага келдим. Овқат йўқ.

Музлаткични очдим. Кеча кераклича тановул қилган эканман...

Ҳа, майли чой ва шакар ҳам яхши...

Зерикдим. Зерикканимдан ишга боргим келди.

Либосимни қўлимга олдим. Дазмолланмаган. Бўйдоқликда ўзим қилардим. Аммо хотин дазмолни зўр босарди...

Асабийлаша бошладим. Эҳҳҳ, майли, ўзим қилишим керак.

Ишга бордим. Кайфият йўқ.
Қўл ҳам ишга бормади.

Ишдан қайтдим.

Уй бесарамжон бўлибди.
Ҳувиллаб қолган.
Қоронғудек кўринди ҳам.

Овқат қилинмаган.
Гулларга сув қуйилмаган.
Эрталабки идиш-товоқ ювилмаган.

Кийимлар ювилмаган. Дазмолланмаган.
Мушклар суртилмаган.

Поябзаллар тозаланмаган.

Хуллас - "полный треш!"

Кечқурун иштаҳа ҳам бўлмади.

Компьютерда қўлим ишга ҳам бормади.

Кайфият 0!

Кўзгу уйқу ҳам келмайди...

*

4-кун

Бомдодга аранг улгурдим. Бундай бўлмаслиги керак эди.

Уйдан шунчаки чиқиб кетдим. Ишга боргим ҳам келмай қолди.

Хотинга "Олдимга туш!" деб, уйга олиб келдим.

Уйни кўриб хотин ҳайрон.
Мен эса негадир енгил тортдим.

Хуллас, амаллаб тонг оттирдим. "Зато" сокин ухладим. Кечаси безовта ҳам бўлмадим.

*

5-кун

Бомдод жамоат билан адо қилинди. Оҳ, мазза!

Уйни ҳавоси ҳам ўзгача. Ҳаммаёқ озода, саришта.

Нонушта тайёр.

Кийимлар озода ва ҳушбўй.

Поябзал ялтирайди,

Кайфият ажойиб!!!

Иш куни ҳам тез ўтди.

Уйга келишим биланоқ хотинни олиб, сайр қилиб келдим.

*

Бўйдоқликни соғинган мен аҳмоқ!

Энди бўйдоқлик давримни қумсаш тугул, ҳаёл ҳам қилмайман!

Shaydoi Jannat

@eslatdim