Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

АПЛнинг МЮ ва Арсенал клублари юртимизда жуда шиширилган(overr | El Golazo TV 🎥⚽

АПЛнинг МЮ ва Арсенал клублари юртимизда жуда шиширилган(overrated) эканлиги Европа Лигаси финалидан сўнг яна бир бор ўз тасдиғини топди.
Оддий мисол, финалда футбол мутахассисларимиз томонидан номи деярли тилга олинмайдиган Херард Морено юртимизда хар ҳафта мақталадиган Бруну Фернандешга хал қилувчи ўйинларда хакамдан пенальти сўрамасдан қандай ўйнаши кераклиги борасида яхшигина дарс ўтиб берди.

Агар хозирги Арсенални ўйини борасида ТОП деб хисобласангиз, у ҳолатда Ла Лигада Арсенал каби ўйин кўрсатадиган 10 та клубни санаб беришим мумкин.

Юртимизда футболни яхши тушунадиган мутахассислар озроқ холис бўлиши учун Херард Моренонинг бу мавсумдаги статистикасига бир назар ташлаб қўйса фойдадан холи бўлмасди...

@ElGolazoTV