Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Барса ва Реалдан ташқари Манчестер Ситини Холандга асосий даъв | El Golazo TV 🎥⚽

Барса ва Реалдан ташқари Манчестер Ситини Холандга асосий даъвогар сифатида қарашмоқда, лекин икки сабабга кўра Холанд Манчестер Ситига ўтмаслиги мумкин:

1. Гвардиола тактикаси бўйича унга "тоза" тўққизлик хужумчи унчалик хам керак эмас.
2. Мино Райола ва Гвардиола муносабатлари халигача жуда ёмон, буни яқинда инглиз матбуотига берган интервьюсида Райола айтиб ўтди.

Кеча Райола ва Холанд дадаси Барса ва Реалда бўлишди, лекин хеч қайси бири билан келишувга эришгани йўқ. Лапорта учрашув давомида Райола ва Холанд дадасига Месси Холанд билан Барса хужум чизиғида бирга ўйнашни хохлашини етказди, шунинг билан биргаликда Райола Лапорта билан Юведан де Лигтни Барсага олиб келиш борасида сухбатлашишди, чунки Куманга де Лигт ўйини жуда ёқади.

Мадридда эса Райола ва Холанд дадаси Валдебебасда бўлишди хамда уларни Реал бош директори Хосе Анхел Санчез кутиб олди. Флорентино Перес улар билан учрашмади.

Лапорта Райола билан яхши муносабатда бўлса, Перес Боруссия Дортмунд президенти билан яхши муносабатда.
Кузатамиз...

@ElGolazoTV