#Коррупциясиз_соҳа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида
коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш ҳамда
коррупциявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида @EduAntiCorruptionBot
расмий телеграм боти ташкил этилди.
Бот орқали Сиз коррупцион ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар беришингиз мумкин.
Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари орқали бериш имконияти ҳам яратилган:
1003, (71) 207-03-41, (71) 207-03-38 телефон рақамлари;
anticor@edu.uz электрон почта манзили.
Маълумот ўрнида,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирокида ОТМ профессор-ўқитувчи ва талабалари билан уларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини ошириш ва бу борадаги ислоҳотлар мазмунини тушунтириш бўйича жорий йилнинг май-июнь ойларида туркум семинарлар ташкил этилмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/eduuz