Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ПРОФЕССИОНАЛ_ТАЪЛИМ #РЕПОРТАЖ Сирдарёда ёшлар касб-ҳунарга ў | Edu.uz

#ПРОФЕССИОНАЛ_ТАЪЛИМ
#РЕПОРТАЖ

Сирдарёда ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги профессионал таълим муассасаларида қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

Ҳозирда республика бўйича 13 та шундай марказлар фаолият юритмоқда. Мазкур марказларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаблари асосида қурилиш соҳасида зарур бўладиган 14 та касблар бўйича 2700 нафардан ортиқ кадрлар тайёрланмоқда.

Шу каби марказлардан бири жойлашган Сирдарё вилоятидаги Гулистон қурилиш коллежи фаолияти билан танишинг.

БАТАФСИЛ


“Энг моҳир касб эгаси” танлови ўтказилди

Самарқанд вилоятида
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва тадбиркорликка ўргатиш мақсадида профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Касб маҳорати” шиори остида “Энг моҳир касб эгаси” танлови ўтказилди.

Танловда 37 та касб-ҳунар мактабларининг 245 нафар иқтидорли ўқувчилари 10 та ишчи касблар бўйича касбий маҳоратларини намойиш этишди.

Танлов иштирокчиларининг касбий малакасини ҳудуддаги иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассислари Worldskills стандартларининг баҳолаш тартибига мувофиқ баҳолаб борди.

БАТАФСИЛ


Техникум & ОТМ интеграцияси

Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми
Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан таълим жараёнини рақамлаштиришда ижобий ҳамкорлик ишларини йўлга қўйган. Жумладан, университет томонидан дарс машғулотларини АКТдан фойдаланган ҳолда ташкил этиш мақсадида замонавий компьютер хонаси ҳамда 500 дан ортиқ дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тақдим этилди.

БАТАФСИЛ

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.me/eduuz