2022-08-14 08:58:51
ҲУРМАТЛИ АҲЛИ ИСЛОМ БИРОДАРЛАР! Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган «Ал-Бадр» жоме масжиди қайта қурилмоқда. Кўп йиллар олдин қурилган эски масжид мослаштирилган бинода жойлашган бўлиб, 120 кишига мўлжалланган бўлган. Маҳаллий аҳоли ёрдами билан жорий йилнинг куз ойларидан бошлаб масжид 1,5 минг кишига ва шу жумладан аёллар учун ҳам шароитлар (алоҳида таҳоратхона ва алоҳида намозхона) мўлжаллаб қайтадан қурилмоқда.
«Мўмин-мусулмонларнинг ёрдами билан ҳозирда масжидимизни анча ишлари битган. Кўплаб инсонлар келиб ҳашарда ёрдам бермоқда. Масжид қуришнинг фазилати ҳақида кўплаб оятлар ва ҳадислар келган. Хусусан, пайғамбаримиз алайҳиссалом «Ким, унда ибодат қилиниши учун масжид қурадиган бўлса, Аллоҳ таоло эвазига унга жаннатда уй қуриб беради”, – дедилар. Бошқа ривоятларда, масжид қурилишига битта ғишт қўйганларга жаннатда қасрлар ваъда қилингани келади.
Қурилиши давом этаётган байтуллоҳга Сизнинг ёрдамингиз керак. Шунинг учун имконингизга яраша Аллоҳнинг байти учун эҳсон қилиб, номаи аъмолингизга ҳасанотлар қўшиб олишингиз мумкин...
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Фидоийлар кучаси 26-уй “Ал-Бадр” жоме масжиди.
Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:Масжид қурилиши учун масъул Жамшид Солиҳов номига очилган карталар
Uzcard: 8600 0204 0626 8594
Visa: 4790 9122 1006 7965
HUMO: 9860 1201 0909 9628
4.4K views05:58