Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ЭЪЛОН ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН М | Дефектология ©

#ЭЪЛОН

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ТАЪЛИМГА ЧОРЛАЙДИ!

Хўжаобод туманидаги 17-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси 2022-2023 ўқув йили учун боғча, тайёрлов ва 1-11 синфларга ўқувчиларни қабулини эълон қилади.

Таълим муассасаси мактаб-интернати ҳисобланиб эшитишида, нутқида камчилиги мавжуд болаларга таълим-тарбия беришга йўналтирилган.

Таълим муассасасида, болалар тўрт маҳал иссиқ овқат, дарсликлар ва турар-жой билан бепул таъминланади.

Бизда малакали дефектолог, сурдопедагог ва логопед мутахассислигига эга бўлган педагог ўқитувчилар таълим тарбия берадилар.

Таълим тарбия бериш бепул амалга оширилади.

Манзил: Андижон вилояти, Хўжаобод тумани.

Шошилинг қабул вақти чегараланган. Фарзандингиз келажаги сизнинг қўлингизда, бор имкониятлардан тўлиқ фойдаланинг.
Мурожаат учун:
+998900609980

Telegram orqali murojaat uchun:
@defektolog