2022-08-24 17:36:13
#ЭЪЛОН
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ТАЪЛИМГА ЧОРЛАЙДИ! Хўжаобод туманидаги 17-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси 2022-2023 ўқув йили учун боғча, тайёрлов ва 1-11 синфларга ўқувчиларни қабулини эълон қилади.
Таълим муассасаси мактаб-интернати ҳисобланиб эшитишида, нутқида камчилиги мавжуд болаларга таълим-тарбия беришга йўналтирилган.
Таълим муассасасида, болалар тўрт маҳал иссиқ овқат, дарсликлар ва турар-жой билан бепул таъминланади.
Бизда малакали дефектолог, сурдопедагог ва логопед мутахассислигига эга бўлган педагог ўқитувчилар таълим тарбия берадилар.
Таълим тарбия бериш бепул амалга оширилади.
Манзил: Андижон вилояти, Хўжаобод тумани.
Шошилинг қабул вақти чегараланган. Фарзандингиз келажаги сизнинг қўлингизда, бор имкониятлардан тўлиқ фойдаланинг.
Мурожаат учун:
+998900609980
Telegram orqali murojaat uchun: @defektolog
2.2K viewsedited 14:36