Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

АУТСОРСИНГ НИМА? АУТСОРСИНГНИ ҚУЛАЙЛИГИ ВА КАМЧИЛИК ТОМОНЛАРИ | Бухгалтерия и Налоги Узбекистана

АУТСОРСИНГ НИМА? АУТСОРСИНГНИ ҚУЛАЙЛИГИ ВА КАМЧИЛИК ТОМОНЛАРИ

Аутсорсинг (инглиз тилидан outsourcing – “ташқи манба”, “ташқи манбалар ва ташқи ресурслардан фойдаланиш”) –
бу шартномага мувофиқ бир ташкилотнинг муайян функцияларини (реклама фаолияти, маркетинг ишлари, логистика, бухгалтерия ҳисоби, ҳуқуқий хизмат, HR, кадрлар хизмати ва ходимларни танлаш ва ҳ.к.) ташқи ижрочиларга, яъни аутосорсинг хизматини кўрсатадиган, ўзининг малакали ва соҳавий мутахассисларига эга бўлган бошқа компанияга – ижрочи (аутсорсер)га ўтказилишидир.

Бунда аутсорсинг хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилади, шуртномага мувофиқ буюртмачи ташкилот аутсорсерни ёллайди ва ўзининг маълум бир хажмдаги фаолиятини бажаришни унга ишониб топширади. Ва албатта, буюртмачи бажарилган ишлар учун ижрочига ҳақ тўлайди. Аутсорсинг хизматлари ташқаридан, яъни аутсорсернинг фаолият жойида туриб бажарилади. Биздаги Фуқаролик кодексини пудрат шартномасига (37-боби) ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига (38-боби) оид қоидалари айнан аутсорсинг шартномасига тўғри келади.

Аутсорсингнинг олтин қоидаси шундай: “мен компаниямда ўзим бошқалардан кўра яхшироқ бажарадиган ишларни қолдириб, ташқи ижрочига у бошқалардан кўра яхшироқ бажарадиган ишларни бераман”.

Аутсорсингни ҳусусиятлари:

1.
Ходимлар аутсорсинг компаниясида фаолият юритади ва бунда мижозга, яъни буюртмачи ташкилотга якуний натижа берилади: бухгалтерия ҳисоботи, маркетинг лойиҳаси, юристнинг хулосаси ёки ундирувлари ва бошқалар;
2. Ходимларни ижрочи-аутсорсинг компанияси ёллайди ва айнан у ходимлар билан меҳнат шартномаси тузади;
3. Буюртмачи аутсорсинг компаниясининг меҳнати натижаси учун ҳақ тўлайди ва ходимларнинг иш вақти режими ҳамда бошқа меҳнат муносабатлари уни қизиқтирмайди ва у ижрочи-аутсорсинг компанияси ходимларини бошқара олмайди ҳамда назорат қила олмайди.

Аутсорсингнинг буюртмачи учун қулайлиги ва камчилик томонлари.

Қулайлиги:
1.
Молиявий ва инсон ресурсларини оптималлаштириш орқали компанияда янги йўналишларни ривожлантириш ва мавжуд бўлганларини қўллаб-қувватлашга эришиш мумкин;
2. Компания ўз инновацион имкониятларини яхшилаб олиш мумкин, бу орқали рақобатбардошлик ошади, дунё даражасидаги компаниялар билан ҳамкорлик кучайтирилади.
3. Компанияниг алоҳида, энг муҳим бўлган функцияларини ихтисослаштириш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мумкин.
4. Бошқа йўналишдаги функцияларни ўз ишини устаси бўлган аутсорсерга ўтказиш орқали компаниянинг асосий фаолиятига доир тижорат рискини ва хавфини камайтиришга эришиш мумкин.

Камчиликлари:
1.
Хизматнинг сифатсиз бажарилиши эҳтимоли сақланиб қолади. Бажариладиган иш натижасини реал баҳолаш учун муайян вақт керак бўлади. Ижрочи-аутсорсернинг хатоси компания учун катта зарарга ёки бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки компания аутсорсерни ўзи истаганича назорат қилолмайди.
2. Ахборот оқимининг четга чиқиб кетиш хавфи мавжуд. Хизмат ёки тижорат сирига оид маълумотларга бегоналар ҳам кириши мумкин бўлади.
3. Мотивация камайиши натижасида штатдаги ходимларни иш суръатида пасайиш кузатилиши эҳтимоли бор. Муайян фаолиятни аутсорсерга ўтказилиши натижасида компаниядаги ходимлар сонида қисқариш юз бериши ва маълум гуруҳ ходимлари оммавий бўшатилиши мумкин.

Манба: YURISTKADR телеграм канали

https://t.me/buxgalteriuz