Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Қиммат олтин ёрдам бермоқда — захиралар 35 млрд доллардан ошди | Банкир ✅

Қиммат олтин ёрдам бермоқда — захиралар 35 млрд доллардан ошди

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг “хавфсизлик ёстиғи” бўлган захиралар 918 млн долларга кўпайди ва 35,1 млрд долларга етди — 13 ойдан бери биринчи марта 35 млрд доллардан кўпроқ.

Захиралар таркибида олтин ҳажми март ойига кўра ўзгармаган, бироқ нархнинг ошиши ҳисобига олтин захиралари 1,2 млрд долларга кўпайиб, 26,5 млрд долларга етган.

Валюта захиралари эса ўтган ойга нисбатан 238,6 млн долларга камайиб, унинг 8 млрд долларгача пасайган.

Апрель ойида олтин нархи бир неча марта рекорд қайд этиб, унция учун 2 400 доллардан ошган эди.

Шундай қилиб қиммат олтин сабаб, Ўзбекистон захиралари йил бошига нисбатан 543,7 млн долларга кўпайди. Бироқ валюта захиралари ҳам, олтиннинг ҳажми ҳам камайиб бормоқда.

@bankir