Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Энергия нархларининг оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади | Банкир ✅

Энергия нархларининг оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ нархлари оширилди. Марказий бу ҳолат умумий инфляцияга 2,4 фоиз атрофида таъсир қилишини прогноз қилмоқда.

2025 йил апрель ойида элект энергияси яна қимматлашади ва бу ҳам инфляцияга ўз таъсирини кўрсатади.

Қимматроқ электр энергиясига муқобил йўл бўлган қуёш панеллари ҳақида бу ерда маълумот берган эдик.

Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб тиббий хизматлар, дорилар ва айрим коммунал хизматлари учун ҚҚС имтиёзи бекор қилингани ҳам инфляцияга қўшимча босим юзага келтирмоқда.

Марказий банк 2024 йил учун инфлайция прогнозини 9–11 фоиз орасида қайта белгилаган эди. Регулятор 2025 йилгача 5 фоизлик инфляцияга эришмоқчи ва бу унинг асосий мақсади ҳисобланади.

Айни пайтда расмий инфляция апрель якунига кўра йиллик 8,1 фоиз.

@bankir