Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Лойиҳа муҳокамага қўйилади Солиқ қўмитаси “Яширин иқтисодиётг | Банкир ✅

Лойиҳа муҳокамага қўйилади

Солиқ қўмитаси “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини билдирди.

Лойиҳа ҳукуматга киритилишидан олдин regulation.gov.uz порталига жойлаштирилади.

Кеча “Давлетовуз” лойиҳада ижобий ўзгаришлар билан бирга аҳоли орасидаги P2P ўтказмаларини назорат қилиш қисми ҳам борлигини қоралаб, ҳукуматни етти марта ўлчаб бир марта кесишга чақирган эди.

Солиқ қўмитаси оммавий муҳокамалар асосида лойиҳа тўлиқ қайта кўриб чиқилишини, бизнес вакиллари ва аҳоли фаолиятига салбий таъсир қилувчи бандлар олиб ташланишини маълум қиляпти.

@bankir