Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

SQB Insurance суғурта компанияси «Ahbor-Reyting» агентлиги том | Банкир ✅

SQB Insurance суғурта компанияси «Ahbor-Reyting» агентлиги томонидан «Барқарор» прогнозига лойиқ кўрилиб «UzА++» даражадаги рейтинг билан баҳоланди.

«Ahbor-Reyting» агентлиги Ўзбекистондаги энг биринчи рейтинг агентлиги ҳисобланади. «UzА++» эса суғурта компаниялари учун берилиши мумкин бўлган энг юқори рейтингдир.

Бу SQB Insurance суғурта компанияси юқори даражада барқарорлик ва тўлов қобилиятига эга эканини билдиради. Хўш, ҳақиқатдан ҳам шундайми?

2023 йил якунлари бўйича, SQB Insurance суғурта компанияси ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб, суғурта ҳодисаси натижасида зарар кўрган 2 116 мижозга 28,0 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламасини амалга оширди.

Суғурта компанияси 2023 йил якуни бўйича 17,7 млрд. сўм (+32,2 фоиз) соф фойда олиб, активлари 145,6 фоизга ошган. Йил якунига кўра, молиявий кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистондаги энг яхши суғурта компанияларидан бири бўлган.

Молиявий барқарорлик — мижозлар ишончи ва уларга суғурта қопламаларини ўз вақтида тўлашни билдиради.

Шундай экан, мурожаат учун; 71 202 55 05.

Телеграм гуруҳ фаолияти ҳам йўлга қўйилган — @sqb_insurance

Реклама