Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

100 млн сўмгача микроқарзлар — уларни қандай танлаш керак? ( | Банкир ✅

100 млн сўмгача микроқарзлар — уларни қандай танлаш керак?

(Огоҳлантириш: бу жуда узун мақола, қулай жойда ва сабр билан ўқиш тавсия қилинади)

Микроқарз бошқа кредит турларидан фарқли равишда исталган мақсадлар учун фойдаланииш имконини беради. Шу сабабли ҳам у одамлар орасида жуда ҳам жозибадор.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда оддий аҳоли банклардан фақат 50 млн сўмгача микроқарз олиши мумкин эди. Бироқ 2024 йилдан бошлаб бу чегара 100 млн сўмгача кўтарилди.

Хўш қандай қилиб бу кредитларни олса бўлади? Нималарга эътибор бериш керак? Келинг шу саволларни кўриб чиқамиз.

Кўпчилик одатда пулга муҳтож бўлганда биринчи навбатда камроқ фоизли кредитлар билан қизиқади. Аммо микроқарз танлаётганда нафақат фоизларига, балки бошқа шартларга ҳам эътибор бериш керак.

Фоиз ставкаси бўйича

Агарда сиз пастроқ фоизда микроқарз олмоқчи бўлсангиз, “Халқ банки” микроқарзлари қулай бўлиши мумкин. Банк ойлик тушадиган картаси “Халқ банки”га тегишли бўлган мижозларга 25 фоизлик кредит беради.

Ўзбекистонда 10 млн донадан ошиқ “Халқ банки” карталари муомалада экани, кўплаб бюджет ташкилоти ходимлари айнан шу банкка тегишли карта орқали ойлик олиши инобатга олинса, бу ёмон таклиф эмас.

Аммо бундай имкониятга эга бўлмаганлар учун ҳам етарли таклифлар бор — 27,99 фоиздан бошлаб.

Расмий даромадсизлар учун

Расмий ишда ишламайдига, бироқ ўзини ўзи банд қилганлар учун ҳам банклар аллақачон кредит беришни бошлаб юборган.

Бундай шартда энг арзон фоиз ставкаси “Инфинбанк”да — 26,99 фоиз.

Кимлар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва унинг шартлари билан бу ерда танишинг.

Муддати бўйича

Узоқ вақт учун микроқарз олмоқчи бўлганлар учун энг яхши таклифни “Капиталбанк” бермоқда — 6 йилгача. Фоиз ставкаси 33 фоиздан.

Агарда ушбу шартларда 6 йилга 33 фоиздан 100 млн сўм кредит олсангиз умумий 205 млн сўм тўлашингизга тўғри келади (105 млн сўм фоиз). Ойлик тўлов 3,4 млн сўмдан.

Кредитни ҳисоблаш имкони деярли ҳар бир банкда бор — кредит калькулятори орқали. Шундоқ бўлса ҳам нейтрал линк қолдирамиз — https://finlit.uz/uz/services/calculators/

Қандай ҳужжатлар керак?

Аксарият банклар 50 млн сўмдан ошиқ микроқарз учун кўчмас мулк ёки автомобил таъмонитини сўрайди. Бироқ онлян микроқарз олиш бироз осонроқ.

Масалан TBC Bank'да ҳеч қандай кафил ва таъминотсиз, ижобий кредит тарихи билан ҳам 100 млн сўмгача микроқарз олиш мумкин.

Шунга қарамай кўплаб банкларда шартлар доимий ўзгаради ва микроқарз олишдан аввал банк билан боғланиш тавсия қилинади.

100 млн сўмгача микроқарз бераётган банклар рўйхати ва уларнинг сайтига ҳавола бу ерда.

Пост фойдали бўлган бўлса, лайк босинг ва улашишни унутманг)

@bankir