Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​ Иммунитет мустаҳкамлиги ичак саломатлигига боғлиқ Иммун т | Alhadaya.uz | Sog'lom hayot

​ Иммунитет мустаҳкамлиги ичак саломатлигига боғлиқ

Иммун тизимининг 80 фоизи ичакларда жойлашган. Шундан маълум бўладики, биз истеъмол қиладиган ҳамма нарса ё иммунитетимизни кучайтиради, ёки уни заифлаштиради. Организмни қўллаб-қувватлаш ўзимизга боғлиқдир.

Ичаклар саломат бўлсин десангиз, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Улар кунлик рационнинг 50 фоизини ташкил қилиши керак.

Сут ва сут маҳсулотларини ҳар куни истеъмол қилинг.Улар таркибидаги бифидобактериялар ва лактобактериялар зарарли микроорганизмларга қарши курашади, патоген бактериялардан организмни ҳимоялаш вазифасини бажаради.

Аlhadaya|sogʻlom hayot

Теlegram|Ulashish