2021-03-07 11:01:05
Ҳамкасблар ижодидан
Норизо инсонга
Ур уни аямай, тепгил чиройлик,
Ўйиб ол кўзларин, индамас ҳеч кас.
Муттаҳам ахир у, оляпти ойлик,
Шифокор, нима у? - қадрсиз бир хас.
О, наҳот шу сўзлар, айни ҳақиқат?
Қон йиғлаб бу кўнглим, келмас баёнга,
Эй, азиз, биродар, наштаринг тўхтат,
Ўхшамас эдингку ахир чаёнга.
Кечикди, дейсан у ўн беш сония,
Дори ҳам йўқ бепул, бўлибсан гадо.
Қилмабди у қуллуқ, сўнг бениҳоя.
Таништир, бир ўзинг, бер ҳанграб садо.
Норизо, эй, инсон, бўлсанг агар мард
Ўқитгил фарзандинг, этгил шифокор.
Ортидан ўн йиллаб кутиб, чеккил дард,
Бўлгай у балки сен кутган фидокор.
Балки у дам олмас бирор лаҳза ҳам,
Ухламас, ҳам емас, ҳам қилмас хато.
Керакмас ойлик ҳам, кўришсин баҳам,
Олмас пул, пул унга кераксиз мато.
Бўлгайму миннатдор, сендан ёш, қари,
Фарзандинг вужудин қўйсанг толдириб,
Шунда ҳам, бил аммо, қайтгайдир бари,
Бир куни келгай у кўзин қолдириб.
Врачи Узбекистана
9.8K views08:01