Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ҳамкасбижоди Табиб Қадим ўтган зомонда Бир табиб бўлган эка | Врачи Узбекистана

#ҳамкасбижоди

Табиб

Қадим ўтган зомонда
Бир табиб бўлган экан,
Беморни кўриб тунда
Уйига қайтар экан.

Ўша тунда бир бойни
Кимлардир ўлдирибди,
Навкарлар югуришиб
Қотилни қидирибди.

Навкварлар гумон қилиб,
Табибни ушлашибди.
Қотил деб гумон қилиб
Зиндонга қамашибди.

Қозилар сўроқ қилиб
Бўйнига илишибди.
Дорга осилсин дея
Хукмни ўқишибди.

Шох сўрабди табибдан
- Нега бойни ўлдирдинг?
Саҳий бойни ўлдириб,
Катта зиён келтирдинг!

Табиб дебди шахан шох
Мен бойни ўлдирмадим.
Қозининг қарорида
Адолатни кўрмадим!

Текширибди шахан шох
Хақиқатни билибди.
Шохнинг ғазаби келиб
Жуда қаҳрланибди.

Чақирибди қозини
Қирқта дарра урибди.
Навкар бошлиқларини
Тўплаб зиндонбанд қипти.

Вазирларин кечирмай
Дарҳол ишдан олибди.
Жаҳлидан тушмайин шох
Раийятни тўплабди.

Эшитинг шох сўзимни
Ҳукмни бажо қилинг!
Барча, барча табибни
Саройга тўплаб келинг.

Ҳар табибга биттадан
Саман отдан берилсин,
Саман отнинг бошида
Қизил қашқаси бўлсин!

Табибларнинг барига
Биттадан оқ тўн беринг.
Ҳар ойда табибларнинг
Ҳолидан хабар олинг!

Кундузи табибларни
Саман отдан танисин.
Кечаси ёлғиз юрса
Оппоқ тўнидан билсин.

Кечалари ишлаган
Табибни ҳабиб билинг!
Ҳар кимдан табиб чиқмас
Табибни ҳурмат қилинг!

Табибнинг оқ халати
Ўша замондан қолган.
Хозирги машинаси
Олдинлар саман бўлган.

Саман от бу машина
Қизил ярим ойи бор.
Оқ тўн эса оқ халат
Қалбларидай беғубор.

Қизил қашқа саманни
Авлодлар ҳам минишар.
Тундаги оппоқ тўнни
Авлодлар ҳам кийишар.
Ўқиб шу мисраларни
Бизни эслаб қўйишар!

Хайрулла

Манба: ҳамкасбларимиз томонидан юборилди

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!