Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Ўзбекистон Республикас | O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида меҳнат қилаётган қуйидаги ходимлар Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар:

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Исаев Маҳмуджон Нигматович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири.

Файзуллаев Яркун Закириллаевич – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари – Халқаро ишлар бўлими мудири.

«Шуҳрат» медали билан

Фозилов Хайдар Инамович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи.

Хакимова Матлуба Хакимовна - Зафаробод тумани агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси, Жиззах вилояти.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Муминов Владимир Мурзанович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг жисмоний тарбия ва спорт бўлими мураббийси.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жамоаси ҳамкасбларни ушбу юксак мукофотлар билан самимий муборакбод этади!