2021-04-04 12:16:12
Шундай яшанг, ким бўлсангиз ҳам...
Яхши инсон бўлиб яшанг,
ҳаммага керакли инсон бўлиб...
Дипломингиз бўлмасин... Фаррош бўлсангиз ҳам фаррошларнинг- энг зўри-сиз бўлинг, қўлингиз теккан бурчак- бурчакларда энг покиза фаришталар сизни алқаб ўтирсин!
Шундай яшанг- керакли инсон бўлинг:
Сиз ишга чиқмаган кун- ишхонангиз қовоғи солинган осмонга ўхшаб қолсин, сиз йўқ давраларда ўрнингиз билинсин...
Майлида, кимдир ухлашдан олдин сизни эслаганда ўзи сезмасада, бир жилмайиб қўйса...
Шундай яшанг-ки: Сизни кимдир ғойибона дуо қилиб, Аллоҳга мақтасин!
"Шу инсон хаётимда, оғир кунимда асқотган эди, эй Аллоҳим, сен ҳам унга қийин кунида кимнидир унга ёрдамга етказгин, ёки ўша қийин кунга мутлоқ уни туширма " деб сўрар даражада яхши Инсон бўлинг!
Хатто оддий сафарда ҳам, яхши инсонлигингиз ёнингиздаги одамга хотиржамлик берар даражада сезилсин, орқангиздан икки оғиз" ғийбат"ни чувалар даражада - хунук сабаб қолдирманг...
243 views09:16