Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тошкент давлат стоматология институти Земельвейс Университети | TDSI rektori Nodir Kadirovich Xaydarov

Тошкент давлат стоматология институти Земельвейс Университети билан илмий йўналишда ҳамкорлик бошлади

Ўзбекистон – Венгрия бизнес форуми доирасида ТДСИ ва Земельвейс университети орасида имзоланган меморандум доирасида иккала ОТМ раҳбарлари билан амалий учрашув ўтказди.
Учрашувда икки олий таълим муассасаси томонидан илмий грант лойиҳаларини рўёбга чиқариш, стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларида докторантура амалиётини йўлга қўйиш, талабалар ва педагоглар академик алмашинувини таъминлаш истиқболлари кўриб чиқилди ва Земельвейс университети томонидан илмий тадқиқот лойиҳаларига грант ажратилиши келишилди. Муассасалараро ишчи гуруҳи томонидан 2023 – 2025 йилларга мўлжалланган ишлар йўл ҳаритасини тузиш вазифаси белгиланди.
Маълумот ўрнида: Земельвейс университети қарийб 250 йиллик тарихга эга THE рейтингида 31 поғонани банд этиб келмоқда. Университетда бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичлари бўйича 6 та факультетда 12.000 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.