2022-05-26 06:54:52
Самарқандлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маҳсулотларимиз экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида, божхона органлари томонидан бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари, Отабек Чориев самарқандлик тадбиркорлар билан видеоконференция тарзда очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбир “Ургут” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Ideal elektrolux” корхонасида ташкил этилди.
Тадбирни очиб берган Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари, Отабек Чориев Самарқанд вилоятининг иқтисодий кўрсаткичларига тўхталиб ўтди.
Бугунги кунда Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-май ойларида 828,7 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 264,2 млн. АҚШ долларга ёки 46,8 фоизга кўпайган.
Шундан, “Ургут” ЭИЗ иштирокчиларининг ташқи савдо айланмаси 144,2 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 55,5 млн. АҚШ долларга ёки 89,0 фоизга кўпайган.
Савол-жавоб тариқасида ўтказилган очиқ мулоқотда Давлат божхона қўмитаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари тадбиркорлар томонидан қилинган мурожаатларга батафсил жавоблар қайтаришди.
Айрим мурожаатлар божхона соҳасига оид бўлмаса ҳам мазкур масалаларга ечим топиш учун Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирлик ва идораларга таклифларни етказиб, ижобий ҳал этишга келишиб олинди.
Шунингдек, учрашув якунида бу каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилиши, тадбиркорларнинг муаммолари жойида бартараф этилиши ҳамда улар томонидан билдирилган ўринли таклифлар кўриб чиқилиши белгилаб олинди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
225 viewsССП Самарканд, 03:54