Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

2022 йил январь-май ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона | Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi

2022 йил январь-май ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 224,8 млн. АҚШ доллари миқдорида товарларнинг экспорт божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди. Бу эса ўтган йилга нисбатан – 68,2 млн. АҚШ долларига ёки – 43,6 фоизга кўпайган.

Экспорт қилинган товарлар асосан:
Мева-сабзавот маҳсулотлари – 61,6 млн. АҚШ долл ёки 27,4%;
Тўқимачилик маҳсулотлари – 41,4 млн. АҚШ долл ёки 18,4%;
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 27,0 млн. АҚШ долл ёки 12,0%;
Металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 22,5 млн. АҚШ долл ёки 10,0%;
Калава ип – 19,6 млн. АҚШ долл ёки 8,7%;
Озиқ-овқат маҳсулотлари – 14,5 млн. АҚШ долл ёки 6,5%;
Транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 11,6 млн. АҚШ долл ёки 5,2%;
Ҳайвонлар учун озуқалар – 5,9 млн. АҚШ долл ёки 2,6%;
Бошқа маҳсулотлар – 20,7 млн. АҚШ долл ёки 9,2%;

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати