Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Ваҳобов Даврон Абдужало | Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Ваҳобов Даврон Абдужалолович раҳбарлигида жорий йилнинг 23 май куни соат 10:00 да Интернейшнел меҳмонхонасида ва онлайн тарзда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан бизнес-нонушта ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан, мазкур бизнес нонуштага иштирок этиш истагини билдирган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси кичик мажлислар залидан онлайн тарзда қатнашишга таклиф қиламиз.

Қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлар корхона тўғрисидаги маълумотларни иловага кўрсатилган жадвалга мувофиқ тўлдириб масъул ходимларга телеграмм месенжирига Фаридун Рахмонов 97 923-35-38, Баходир Санакулов 97 406 59 92 юборишингиз мумкин.



Ўзб.ССП Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати