Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ҚҚС (НДС) юзасидан саволингиз борми, унда'Давра суҳбати'га так | Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi

ҚҚС (НДС) юзасидан саволингиз борми, унда"Давра суҳбати"га таклиф этамиз?!


Ўзбекистон Республикаси Презинденти томонидан тадбиркорларнинг муаммо ва масалаларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш, шунингдек, инсофли солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича бир қатор топшириқлар берилган.
Шу муносибат билан, Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий тадбиркорлар ҳамда тегишли давлат органлари иштирокида республиканинг солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҚҚСни қайтариш ҳамда соҳага оид бошқа масалалар ва уларнинг ечимлари юзасидан "Давра суҳбати" ташкил этиш режелаштирилган (вилоятларда онлайн кўринишида).
Мазкур"Давра суҳбати"га қатнашиш истагини билдирганлар 2022 йилнинг 14 май куни соат 09:40да Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси мажлислар залидан иштирок этиши мумкин.
Рўйхатдан ўтиши учун Б.Санакулов 97 406-59-92 ёки Ф.Рахмонов 97 923-35-38 телеграмм орқали корхона номи, Ф.И.Ш, фаолият тури ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни юборишингиз сўралади.

Ўзб.ССП Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати