2021-06-13 05:53:17
#ЭЪЛОН
#133_ИДУМ
#ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН_СИНФЛАРГА_ҚАБУЛ_ЖАРАЁНИ_БОШЛАНАДИ!
ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР, ФАРЗАНДИНГИЗ ЮҚОРИ ДАРАЖАДА БИЛИМ ОЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
УНДА ШОШИЛИНГ!
Олмазор туманидаги 133-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Япон тилига ихтисослаштирилган синфларга қабул жараёнлари бошланишини маълум қилади.
Япон тилини чуқурлаштириб ўргатиш, билимли ўқувчилар сафини кенгайтириш, уларга халқаро танловларда иштирок этиш имкониятларини яратиш мақсадида япон тилини ихтисослаштирилган синфларга 5-синф, яъни 4-синфни тамомлаган ўқувчилар орасидан сараланиб, танлов асосида қабул қилиш жараёни бошланади.
Дарслар олий тоифали ва юқори малакага эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўтилади.
Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
1. ИДУМ директори номига ариза
2. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси
3. 3х4 ҳажмдаги 2 та фотосурат
Ҳужжатлар жорий йилнинг 10 июнидан 30 июнига қадар соат 10.00 дан бошлаб 14.00 гача қабул қилинади.
Азиз Ота-Оналар! Фарзандларингизни малакали, тажрибали ва салохиятли устозлар кутмокда. МАНЗИЛ: Олмазор тумани Қора-Қамиш 1/1 Олтинсой кўчаси
Мурожаат учун телефон:
(71) 248-50-84 (97) 753-33-17 (90) 974-22-78
386 views02:53