2022-08-03 21:42:54
Она ким биласанми?
Зулмат тунлар ичра қолганингда сенга Нур таратувчи, сени ёруғ кунлар томон олиб чиқувчи зот!
Она ким биласанми?
Меҳр муҳаббатини, дунёсини, керак бўлса жонини беминнат бераоладиган ягона меҳри дарё зот!
Она ким биласанми?
Очликдан ўлим арафасига келиб қолса ҳам, энг сўнгги луқмасини насибасини сенга бера оладиган зот!
Она ким биласанми?
Сени тавонингга зарра тикон кирса, уни юрагига найзалар санчилгандек азобни хис қилувчи зот!
Она ким биласанми?
Сени дунёга келтириш учун қанча азоблар хаттоки ўлимга ҳам тик боқа олган зот!
Она ким биласанми?
Оёқлари остида жаннатни босиб турувчи буюк зот!
Сен ким бўлибсанки онангдан хафа бўласан, нима хаққинг борки, унга овозингни сал бўлсада кўтаришга, ўйла эй фарзанд. Аллоҳ бежиз оналар оёғи остига жаннатни қўймадими, уларни беминнат меҳр билан сийламадими, зулмат тунлар ичра бошингда Нур қилиб қўймадими, сен куйсанг сендан минг чандон куймадими? Эвазигачи сендан нима сўради, шунчаки меҳр, сен ким бўлибсанки унга бемеҳрлик қиласан!
┅══════════┅
Шукуруллоҳ домла
┅══════════┅
You tube каналимиз
Интернет магазин
42 views18:42