Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Сиздан кечганларга раҳмингиз келмасин! Улар сизнинг ҳаётингизд | Психологик маслахат

Сиздан кечганларга раҳмингиз келмасин!
Улар сизнинг ҳаётингиздаги бир лаҳзалик сароблардир.
Улар сизга асли каби кўриниш бермаганлар ва сизга самимий бўлмаганлар.
Улар сизга сабоқ бўлгувчи, ростни ёлғондан, ёлғонни ростдан ажратишни ўргатган, тасоддифий йўловчилардир. Сиз кўзда ёш билан кулишни, энг оғир гуноҳни ҳам кечиришни, кучли бўлишни ўшалардан ўргандингиз.
Сизга бундай тажриба берган ҳаётга шукрлар айтинг! Чунки сиз энди асл ҳақиқатни англай оласиз.
Хафа бўлма!
Сенга нисбатан ноҳақлик қилган ҳеч кимсадан жаҳлинг чиқмасин!
Аксинча сенга садоқатни ўргатганлари учун, сенга хиёнат қилганларга ташаккур эт!
Рост ва ёлғонни ажрата олишлик имкониятини берган ёлғончилардан, миннатдор бўл!
Бахтиёрликни янада чуқурроқ ҳис эттирганлари ва ҳар кимнинг ҳаётига муҳаббат тушунчаларини олиб кирганлари учун, сени бахтиёр эта олмаганларни дуои хайр қил!
"Қора"лар "оқ"ни фарқлаш учундир.
Ҳаёт мана шу сабаблар билан яна ҳам гўзалдир.

Сохта инсонлар сохталар учун..