2022-09-05 09:41:01
Хафта янгиликлари
#URTS Ўтган ҳафта давомида «ЎзРТХБ» АЖнинг барча савдо платформаларида
2 648,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан
1,8% га ортиқдир. Бунда сотувларнинг 80,6% - биржа савдолари, 18,9% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
#HMKB 2022 йил 30 август санасида «HAMKORBANK» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди (кворум – 91,12%), ҳамда мазкур йиғилишда
Банкнинг 2022 йил 1 ярим йиллик соф фойдасидан 315,0 млрд сўмни захира фондига йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
#IPKY 2022 йил 29 сентябр санасига «IPAK YO’LI» АТИБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилган ва кун тартибидан
Банкнинг 2022 йил 1 ярим йиллик соф фойдасини тақсимлаш, Банкнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Банк Бошқаруви тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш каби масалалар ўрин олган.
#KVTS 2022 йил 20 сентябр санасида
«KVARTS» АЖ Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш масаласи бўйича Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.
#UZMK «Ўзметкомбинат» АЖ
Литвада Европа савдо уйи ташкил этилганлиги тўғрисида хабар берди. Жамиятнинг, шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам савдо уйлари мавжуд.
249 views06:41