2022-08-28 13:09:17
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида энг улуғ, энг азиз байрамимиз - мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова, туман ҳокими, бир қатор ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати О.Отахонова сўз олиб барчани мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этди.
-Истиқлол йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди, - деди О.Отахонова. - Айниқса, кейинги олти йилда Президентимиз раҳбарлигида катта марраларга эришдик. Юртимизда бўлаётган ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида сезмоқда, ҳис қилмоқда.
Тадбирида сўз олган нуронийлар, мустақилликнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини, истиқлол туфайли халқимиз ўз орзу-умидларига эришганини таъкидлаб ўтишди.
@odinaxon_deputat
127 viewsАхрорбек Олимжонов, 10:09