2023-06-01 13:21:24
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланади.
Фарзанд #шеър
Новдани буксангиз эгилиб ўсар,
Фарзанд хам аслида новдага ўхшар.
Унга мехр беринг, тарбия беринг,
Шунда у чинордек гуркираб, яшнар.
Мунофиқ, бахилдан йироқда тутинг,
Қалбига эзгулик уруғин сепинг.
Бунда бардам бўлинг машаққатларга,
Сабр тоқат ила мевасин кутинг.
Уни енголмасин қора қузғунлар,
Йўлидан урмасин, дили бузғунлар.
Умри узун бўлсин, мазмунли бўлсин,
Бошига тушмасин хеч, қаро кунлар.
Теран илм олсин, ўргатинг хунар,
Дейдилар хунардан халол ризқ унар.
Улғайиб етук, бир инсон бўлганда,
Юракда садоқат гулхани ёнар.
Кўрсатинг унга чин хақнинг йўлини,
Мехр оқибатнинг тутсин қўлини.
Хақиқат йўлида фидойи бўлсин,
Севиб яшасин у, юртни, элини.
Бухорий, Нақшбанд, Кубро сингари,
Комил инсон бўлсин, уларнинг бари.
Десинлар- «кимсан» деб сурашса агар,
Бизлар буюкларнинг набиралари.
Шуҳрат Шукур
«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
300 viewsSevara, 10:21