Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ҚҚС #ЭҲФ ҚҚС тўловчилари учун солиқ ҳисоботларида имтиёзла | Как понять бухгалтерский учет

#ҚҚС #ЭҲФ

ҚҚС тўловчилари учун солиқ ҳисоботларида имтиёзларни шакллантириш ва уни ЭҲФ тизимида автомат танлаш тест режимида

ҚҚС ҳисоботларини автоматлаштириш ишлари амалга оширилмоқда ва ушбу имкониятлардан солиқ тўловчилар тест режимида фойдаланиб кўришлари ҳамда қўшимча таклифларини билдиришлари мумкин.

Бунинг учун 2021 йил 1 майдан бошлаб, электрон ҳисобварақ – фактуралар дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида “ҚҚС сиз” ва “0 ставка” танланганда, ҚҚС бўйича имтиёзлар киритилиши;
бир томонлама янги ЭҲФ турлари, яъни
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида);
- бозор нархидан паст нархда реализация;
- божхона нархидан паст нархда реализация турлари жорий қилиниб, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда.