Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ҳурматли Солиқ тўловчи! Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексин | Как понять бухгалтерский учет

Ҳурматли Солиқ тўловчи!
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 15-моддасига биноан солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Ўтказилган таҳлил натижасида 2021 йилнинг январь-март ойларида Сиз иқтисодий муносабатда бўлган контрагентларингизда қўшилган қиймат солиғини тўламаганлиги маълум бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, контрагентларингиз билан амалга оширилган операциялар “Шубҳали” деб топилиши ҳамда мазкур ҳолат юзасидан солиқ текширувлари тайинланишини олдини олиш мақсадида 5 кун муддатда 2021 йил учун тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб- китобларида ҳисобга олинган солиқ суммасини қайта кўриб чиқишингиз ва зарур ҳолларда тузатиш киритиш бўйича қайта аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этишингиз сўралади.

Сизнинг корхонага шу юқоридаги хат келдими?