Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Электрон ҳисобварақ-фактуралар жўнатилгандан кейин, юклар учун | Как понять бухгалтерский учет

Электрон ҳисобварақ-фактуралар жўнатилгандан кейин, юклар учун товар-транспорт юк хати талаб қилиниши лозимми?
Товар-транспорт юкхатлари товар-транспорт ҳужжатларининг таркибий қисми ҳисобланади ва юк жўнатилганда юк ташувчига 4 нусхада имзолаб тақдим қилиниши шарт. Бунда, биринчи нусха юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий қимматликларнинг ҳисобдан чиқарилиши учун мўлжалланади; иккинчи нусхаси юкни олувчида товар-моддий қимматликларни кирим қилиш учун мўлжалланади ва ҳайдовчи томонидан юкни олувчига топширилади; учинчи нусхаси автотранспорт тўловчи-буюртмачиси билан ҳисоб-китоб қилишлар учун асос бўлиб хизмат қилади ва ташишга доир ҳисобвараққа (тўловномага) илова қилинади; тўртинчи нусхаси транспорт ишининг ҳисобга олиниши, ҳайдовчига иш ҳақи ҳисоблаб ёзилиши учун асос бўлиб хизмат қилади ва йўл варақасига илова қилинади (АВ рўйхат рақами 1382-сон, 02.07.2004 йил).