Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Буйруқ билан танишган ҳолда ва барча реквизитларни текшириб, т | Как понять бухгалтерский учет

Буйруқ билан танишган ҳолда ва барча реквизитларни текшириб, текширув мақсадини диққат билан ўрганинг. Инспекторларнинг ҳар қандай ҳаракатлари улар аниқлашлари ёки мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилшлари керак бўлган ҳуқуқбузарлик ҳолати билан чекланади. Улар буйруқ доирасидан чиқиш ҳуқуқига эга эмаслар. Тегишинча, текширувчиларнинг белгиланган мақсад доирасидан ташқарига чиқадиган барча талаблари, шу жумладан ҳужжатлар, бинолар, товар, ходимлар ва ҳ.к.ни ўрганиш талаби ноқонунийдир.
Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ тўловчидан текширув предметига алоқадор бўлмаган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Текширувчилар бир неча нафар бўлиши мумкин, улар буйруқда кўрсатилган бўлиши керак. Агар унда уч киши кўрсатилган бўлиб, олти киши келса, сиз ўз ҳудудингизга фақат буйруқда кўрсатилганларни киритиш ҳуқуқига эгасиз. Барча келганлар ўз хизмат гувоҳномаларини тақдим этишлари керак.
Сайёр текширув бошланишидан олдин солиқ инспекцияси бу ҳақда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиниши шарт, жисмоний шахсларни текшириш бундан мустасно. Яъни буйруқда мазкур Тизимда рўйхатдан ўтказиш рақамининг мавжудлиги Вакил хабардор қилинганлигидан далолат беради.
Сизда текширувга тайёрганлик кўриш учун вақт бўлмайди, сабаби инспекторлар сизнинг ҳузурингизга олдиндан маълум бўлган аниқ ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича келишади. Ва унинг бошланиши ҳақида сизни хабардор қилишмайди - қонун буни талаб қилмайди.