Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ДСҚ «Риск-таҳлил» дастури таҳлилининг барча параметрларини ошк | Как понять бухгалтерский учет

ДСҚ «Риск-таҳлил» дастури таҳлилининг барча параметрларини ошкор қилмаяпти. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этишнинг паст, ўрта ва юқори хавфи даражасини бериш қандай мезонлар бўйича амалга оширилиши ҳам норматив ҳужжатларда аниқ белгиланмаган, сабаби ушбу мезонларнинг асосий қисми махфий ахборот ҳисобланади. Фақат уларнинг айримлари ошкор қилинади. Бу:
солиқ юки;
илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботларига бир неча бор (бир ҳисобот даври учун уч ва ундан ортиқ марта) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши;
солиқ ҳисоботида бир неча солиқ давридаги (икки ва ундан ортиқ) зарарлар акс эттирилиши;
солиқ даври давомида солиқ тўловчининг жойлашган жойи бир неча бор (икки ва ундан ортиқ марта) ўзгартирилиши ва кейинчалик қайта рўйхатдан ўтказилиши;
ҚҚС бўйича гувоҳномаси бекор қилинган (рўйхатдан чиқарилиб ташланган), шунингдек, тугатилган, фаолиятини амалга оширмаётган, банкрот деб топилган шахслар билан амалга оширилган битимлар (операциялар);
соф фойданинг харажатларга нисбати сифатида аниқланадиган рентабеллик кўрсаткичи паст даражада бўлиши;
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботидаги операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг, ушбу операциялар бўйича бошқа солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги маълумотларга мос келмаслиги;
айланмаларни бир неча йил давомида бир млрд сўмдан паст миқдорда солиқ ҳисоботларини тақдим этиш;
ўтказилган солиқ текширувлари натижалари;
шахсий карточкаларда солиқ қарзининг мавжудлиги;
корхонага тегишли бўлмаган тўлов терминалларидан фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг аниқ тадбиркорлик субъектининг фаолиятидан норозилик тўғрисида мурожаатлари.
Аниқланган рисклар асосида ҳар бир корхонага 1 дан 100 гача баллар берилади. Корхонада фоиз қанчалик юқори бўлса, унинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этишнинг юқори ҳавфи мавжуд тоифага киритилиши эҳтимоли шунчалик юқори.