2022-06-23 13:30:42
Бугунги қаҳрамонимиз – 6 ёшли
Сабина Базарова пойтахтимиздаги мактабгача тарбия муассасаларидан бирининг катта гуруҳи тарбияланувчиси ҳисобланади.
Сабина табиатан жуда қизиқувчан. У расм чизишни ва турли тасвирларни бўяшни яхши кўради. Бундан ташқари, у ҳозирданоқ дизайнерлик қобилиятини намоён қилмоқда: ўзининг қўғирчоқлари учун иштиёқ ила ажойибу ғаройиб либосчаларни ўйлаб топишга қодир.
Сабинанинг яна бир севимли машғулоти - бу рақсдир. Рақсбоп мусиқа жаранглаши билан уни рақсдан тўхтатиш мушкул!
Хўш, бу ёшдаги қзалоққа яна нималар қизиқарли бўлиши мумкин? Жажжи қизалоғимизнинг мисолида бу ёшдаги кичкинтойларнинг кўп нарсаларни уддалай олишини кўрамиз.
Дарвоқе, у гимнастика тури билан шуғулланади. Ажаб эмас,
Сабина келажакдаги машҳур спортчи ёки дизайнер бўлиб етишса! Биз унга улакан муваффақиятлар ва қувонч тилаб қоламиз!
Web | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | VK
2.3K views10:30