Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Дуолар

Адрес канала: @duo_yodlash
Категории: Религия
Язык: Русский
Количество подписчиков: 235.50K
Описание канала:

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Рейтинги и Отзывы

1.33

3 отзыва

Оценить канал duo_yodlash и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

2


Последние сообщения 9

2024-05-16 12:56:06
Бир куни ҳазрати Ийсо (а.с) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбаринг олдига келиб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар. Шунда Ийсо (а.с):
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
28.9K viewsedited  09:56
Открыть/Комментировать
2024-05-16 11:40:24 ​​БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ!

Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.

Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.

«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...

Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.

Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.

Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.

Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.

Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман.

Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
27.6K viewsedited  08:40
Открыть/Комментировать
2024-05-11 19:40:08
Ҳусн нигоҳни ўзига жалб қилади.
Меҳр-шафқат эса қалбларни ўзига тортади.


Бахтли ҳаётнинг энг муҳим сирларидан бири қаноатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигида», деганлар.

Имом Бухорий ривояти.


Қаноатли хотин уйининг ташига эмас, ичига назар солади, уйда роҳат-фароғат боғларини яратиб, уларнинг тагидан меҳр чашмасини оқизиб қўяди, доимо бахт-саодат йўлларини қидириб, шундай бир мамлакат барпо қиладики, бу мамлакатнинг подшоҳи билан маликаси тўкин сочинликда, роҳат фароғатда яшайди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
18.6K views16:40
Открыть/Комментировать
2024-05-11 19:30:51
Натижасидан жуда кўп бора фойдаланилган;

Бахтли ҳаётга олиб чиқувчи;

Йўлларни очувчи;

Ризқни кенгайтирувчи жуда кучли УСУЛ
18.5K views16:30
Открыть/Комментировать
2024-05-11 18:25:30
​​АЁЛ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛАДИ?

– Аёл – нафис олам! Унинг бахти – кўнгил. Аёл ана шу оламдан ўзи учун хаё ва ибо нуридан ёруғ йўл излайди. Кўнгили эса ширин сўзга доимо эҳтиёж сезади. Бу ҳақиқат, аммо бу ҳақиқатга олиб борувчи сўқмоқлар анчагина. Оила, фарзандлар камоли, уларнинг соғ-саломат униб-ўсиб, жамият, ота-она корига ярайдиган фарзандлар бўлиб вояга етиши ҳам аёлнинг бахтидир. Аёл оиласини бекаму кўст кўришни истайди. Гарчи бахт молу дунё билан ўлчанмасада, аммо у ҳаёт кемтикларини тўлдирувчи, орзу-умидларини қўллаб-қувватлаб турувчи дунёвий воситалардир.
Нима бўлганда ҳам сўз яна кўнгилга бориб тақалади. “Ширин сўз – жон озиғи”, – деганларидек аёлга озгина эътибор, бир оғиз ширин сўз бўлса, турмушнинг барча камчиликларига кўз юмади ва дунёда ўзини энг бахтли аёл ҳисоблайди...


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
23.8K viewsedited  15:25
Открыть/Комментировать
2024-05-11 17:59:21
Зулқаъда қандай ой?

Зулқаъда ойи тўрт ҳаром ойлардан бири бўлиб, бу ойда жанг ва урушлар ҳаром қилинган.

Тўрт ҳаром ойлар: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб.

Жоҳилият даврида ҳам бу ойда уруш бошламасдилар. Ҳатто фарзанд ўз отасининг қотилини кўрганда ҳам бу ойнинг ҳурматидан унга бирор сўз айтмасди.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
22.7K viewsedited  14:59
Открыть/Комментировать
2024-05-11 17:58:54

#Диққат #Долзарб

3 КУН ИЧИДА БОГИМ ОГРИКЛАРИДАН БУТКУЛ ХАЛОС БОЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?!

Артрит/ Полеартрит
Артроз (суяк емирилиши)
Остеохондроз
Ревматизм
Коксартроз
Кон босими (гипертония)
Юрак етишмаслиги
Диск чурраси (грыжа)

БУЛАРНИ БАРЧАСИ БОР ЁГИ
92 000 сум
сум

Батафсил маьлумот
http://detacsion.uz/
http://detacsion.uz/

( ШОШИЛИНГ Чегирма тугамасдан олдин харид килишга улгуриб колинг!!)
18.8K views14:58
Открыть/Комментировать
2024-05-11 17:39:06
Ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлган 3 амал

1.  Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир”  (Шўро сураси, 40-оят).

2.  Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур”  (Зумар сураси, 10-оят).

3.  Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).

Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
19.9K views14:39
Открыть/Комментировать
2024-05-11 17:29:01
Туғруқхонадаги бу воқеадан кейин ишдан бўшадим
  (хаётий воқеа)

Бир ойлик қизалоқ вафот этди. Биз унинг жажжи танасини йиғиб, оёғига тег қўйдик ва уни даволаш хонасида бўлган балконга икки соат турсин кейин олиб кетамиз дедик.

Ярим соатдан кейин ҳамширалар шу балкондан дераза тақиллаганини эшитдилар. Биз жуда қўрқардик, чунки тўртинчи қават! Ва 10 дақиқадан сўнг у эрдан чақалоқнинг йиғлаши эшитилди. У эрда чақалоқдан бошқа ҳеч ким йўқ эди.

Ташқарига чиқдик ва даҳшатдан қотиб қолдик...
17.6K views14:29
Открыть/Комментировать
2024-05-11 17:07:45
Гапириш осон. Орзу-умид қилиш гапиришдан ҳам осон.
Хомхаёлни ҳамма ҳам қилаверади, лекин азму қарорли кишиларгина муваффақият қозонадилар.

Доктор Мустафо Маҳмуд

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
20.5K views14:07
Открыть/Комментировать