Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ТУШИМДА Кўнгил тамомила номланди хирсий, Тобора ғичирлар ости | Дуолар

ТУШИМДА

Кўнгил тамомила номланди хирсий,
Тобора ғичирлар остимда курсий,
Зухутдан дарс беринг, Салмони Форсий,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Кўнгил силтанмайди кўрса ҳам тобут,
Бу ҳолда эртага бўламан нобуд.
Ҳолимни изоҳланг, Зайд ибн Собит,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Баъзан уйқу ғолиб, бомдод ҳам малол,
“ўрнингдан тур”, дебон йиғлайди ҳилол.
Азонни ҳис қилай, ўргатинг Билол,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Тинмагай Шайтон деб: тинмасдан сайра,
Дунё беш кунликдир, эринмай яйра.
Курашни ўргатинг, Абу Ҳурайра,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Қиёмат тонгида не эрур насаб?
У кунда дарз кетиб, портлагай асаб.
Дунёга тупуриш недур, эй Мусъаб?
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Зар қадрин билади ҳақиқий заргар,
Солиҳлар дунёдан қилдилар хазар.
Ўргатинг асли не тақво, эй Абу Зар,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Тинмагай Шайтон деб: тинмасдан сайра,
Дунё беш кунликдир эринмай яйра.
Курашни ўргатинг, Абу Ҳурайра,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Бевафо кўнгилдан чарчадим нолий,
Истадим Роббимни узлатда ҳоли.
Мардликни ўрганай, хазрати Али,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Вужудим титраса, ўқисам Қуръон,
Кўрганлар девона десалар ҳайрон,
Бу ҳолнинг сири не, эй шаҳид Усмон?
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Қоп-қора кечалар бўлсин ёп-ёруғ,
Шайтон хужумидан тамоман фориғ.
Мардликни ўргатинг, Умар ул Форуқ,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Нажот топган қавм бўлдилар шокир,
Бунда йўқ на нифоқ, йўқ эрур макр.
Иймондан дарс беринг, ей Абу Бакр,
Кўргим келаётир сизни тушимда.

Қалбимдан ўтганин билади Аллоҳ,
Бошқаси керакмас, Аллоҳим гувоҳ.
Бир бора бўлса ҳам, ё Расулуллоҳ,
Кўргим келаётир сизни тушимда.


КЎРГИМ КЕЛАЁТИР СИЗНИ ТУШИМДА...

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.