2022-09-17 04:52:54
“МТТда таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш”
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни ОКМК Ижтимоий объектлар бошқармаси тасарруфидаги, яқинда капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган “Олтин бешик” номли 39-сонли мактабгача таълим такшилотида "МТТда таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда ИОБ тасарруфидаги барча МТТ раҳбарлари, услубчилари ва Олмалиқ шаҳар мактабгача таълим бўлими бошлиғи Г.Холбоева, шаҳар МТТ мудиралари иштирок этишди.
Тадбирда ИОБ мактабгача таълим бўлими бошлиғи в. б. Д.Мирзаева
"Педагогик кенгашларни ташкил этиш турлари, шакллари ва усуллари" мавзусида тақдимот ўтказди.
ИОБ меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими муҳандиси М.Фозилова томонидан
хавфсиз меҳнатни ташкил этиш ва болалар ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтди.
39-МТТ раҳбари О.Камолованинг
"Сузиш машғулотлари болаларни чиниқтириш воситасидир" мавзусида тақдимоти намойиши тадбирлар иштирокчиларининг қизиқишига сабаб бўлди.
Семинар сўнгида меҳмонларга амалий кўргазма сифатида мукаммал таъмирдан кейин эндигина иш бошлаган 39-МТТ ёпиқ сузиш ҳавзаси, гуруҳ хоналари, мусиқа зали, спорт зали ва гуруҳда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёни саёҳат тарзида намойиш этилди.
ИОБ Мактабгача таълим бўлими
88 views01:52