Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Битта дўкон ҳиссаси. Мотивация берилмайди. Бир бадавлат опа | Alisher Rustamov

Битта дўкон ҳиссаси.
Мотивация берилмайди.

Бир бадавлат опа кучли жамоа тўпладилар, ҳаммаси 7-8 йил тажрибаси бор экспатлар, айнан кийим сотуви йўналишида: Италия, Дания, Россия, Узбекистон (камина), Англия…

Катта маблағ бор, кадрлар ресурси кучли. Учта филиал очилиши бўлди. Дўкон концепти бирон бир бренд эмас, балки турли нуфузли фэшн уйларининг хашаматли буюларини сотарди. Икки йил ҳар тарафлама ёндашилди, бирон ҳамкасбим меҳнат қилмади дейиш нотўғрия. Ўзим 36 соатлаб ишлаганим эсимда, халивери титраб кетаман эсламам. Ҳамма шундай ишлади.

2008-2010 йиллар эди шекили. Ҳуллас, маркетинг кетяпти, витриналар ажойиб, мизозлар бор, ходимлар кучли ва соҳасини севиши кўзга ташланади, менежментда саводли акалар. Лекин, юргазолмадик. Ўша давр доно китобидаги бир гапни ишдан ташқари йиғилишда чарчаганимда айтиб юбордим: “…агар улар сенга ёрдам бермоқчи бўлса…” - Билсангиз керак-а бу сахих хадисни? Ёнимдагилар “тсссс” дегунича, орқамизда опа турган эканлар. Оддий жавоб бердилар: “Дарҳақиқат” деб.

Ассортиментни тозалашни бошладик скидкалар қилиб. 3-4 ҳафтада дўкон бўшаб қолди. Ажойиб! Яна янги махсулот олиб келдик, аммо сотилмади. Ўзи ликвидацияда ётган бошқа брендлардан айнан скидкада, лекин омборга жўнатилган махсулотларни олиб келдик. Улар яна зўр сотилди.

Аҳиран, биздан мижоз нима исташи шаклланди. Бренднинг концепти ўзгарди - фақат чегирмадаги махсулотларни сотадиган бўлди. Катта брендлар барибир чамаси 35% (мшф) остаткада ўтиради, ўзлари сотолмайди, биз эса уддалардик. Номини ҳам ўзгартириб қўйилди, бошқа казо-казолар дўконга махсулот беришга интиларди. Мижоз учун эса люкс хизмат, махсулот эса бошқача нархда.

“И знай, что если все люди соберутся вместе, чтобы сделать для тебя что-нибудь полезное, они принесут тебе пользу лишь в том, что было предопределено тебе Аллахом. И если они соберутся вместе, чтобы причинить тебе вред, они навредят тебе только в том, что было предопределено тебе Аллахом… Подняты перья и высохли свитки!” - Шу гапни китобдан ўқиб айтгандим (фақат сахих айтаман бу борада).

Бренд хаётини ҳозирда давом этмоқда. Чамаси 50 ходим ишлайди, лекин сотуви 200 ходим ишлатган компаниялардан баландроқ (бу соҳада битта компанияда айримлар айтгандака 10,000 лаб одам ишламайди ўзи).

Мен ҳам бошида маркетинг ва сотув бўйича мутахассис сифатида фаолият олиб бормоқчи эдим, лекин ризқим сервисда бўлиб чиқди.