Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ЭҲФ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот | Yunusobod tumani davlat soliq inspeksiyasi

#ЭҲФ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ахборот хабари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ахборот тизимидаги ўзгаришлар ҳақида хабар қилади.

Хусусан, 2021 йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин.

Солиқ солинадиган базани камайтиришга қаратилган тузатишлар киритиш, охирги 12 ой давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларига тузатиш киритувчи манфий кўрсаткичлар билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, солиқ тўловчилар учун тегишли қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилади.

Бунда солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганлиги ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram