Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal

Логотип телеграм канала @yhxx_uz — Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal Y
Логотип телеграм канала @yhxx_uz — Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
Адрес канала: @yhxx_uz
Категории: Новости и СМИ , Без категории
Язык: Русский
Количество подписчиков: 22.14K
Описание канала:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10
O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ

Рейтинги и Отзывы

2.00

2 отзыва

Оценить канал yhxx_uz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 301

2022-04-26 17:49:25 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ажратилган ер майдонларида 2022–2024 йилларда “Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари”ни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва ижросини таъминлайди;

- Транспорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда “Йўл ҳаракати қоидаларининг асослари” видеокурсларини яратади ва таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали оммалаштириш чораларини кўради;

- Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022–2024 йилларда таълим муассасалари атрофида белгиланган тартибда ҳаракат тезлигини камайтирувчи сунъий нотекисликлар ёки шовқин чизиқлари босқичма-босқич ўрнатилиб, тўлиқ жиҳозланишини таъминлайди.

@YHXX_UZ
5.3K views14:49
Открыть/Комментировать
2022-04-26 17:42:03 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”
намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ушбу лойиҳалар асосида 2022–2025 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни ташкил этиш дастурини тасдиқлайди ва ижросини таъминлайди;

икки ой муддатда ҳар йили умумий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақасини ташкил этади;

умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларига бириктирилган ходимларни, шу жумладан “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби фаол аъзоларини улар томонидан амалга оширилган ишларнинг натижадорлигидан келиб чиққан ҳолда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб боради.

@YHXX_UZ
5.5K views14:42
Открыть/Комментировать
2022-04-26 17:17:34
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

-
бир ой муддатда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бошқармаларида олий педагогик маълумотга эга бўлган, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борувчи бир нафардан катта инспектор лавозимини жорий этади;

- Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади”
шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали тарзда ўргатишни йўлга қўяди.

@YHXX_UZ
5.4K viewsedited  14:17
Открыть/Комментировать
2022-04-26 17:10:12
#Янгиликлар

Ушбу қарорга кўра,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармони 2-бандининг тўққизинчи хатбошига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг таълим муассасаларига яқин ҳудудларида “Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари”ни ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкалари ажратилади.

@YHXX_UZ
5.9K views14:10
Открыть/Комментировать
2022-04-26 17:05:11
#Янгиликлар

Ушбу қарорга кўра, катта инспектор
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, викторина ва мусобақаларни ташкил этади, тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди, мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича яратилган шароитларни ўрганади, мониторинг қилади ва баҳолайди, аниқланган камчиликлар тўғрисида ҳудудий халқ таълим бошқармаларига маълумот киритади ҳамда таълим муассасаларида мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган ишларни назорат қилади.

@YHXX_UZ
5.8K views14:05
Открыть/Комментировать
2022-04-26 16:58:40
#Янгиликлар

Ушбу қарорга кўра
, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ва “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.

@YHXX_UZ
5.1K views13:58
Открыть/Комментировать
2022-04-26 16:53:56
#Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелда "Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра
, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борадиган катта инспектори лавозими жорий этилади.

@YHXX_UZ
6.3K views13:53
Открыть/Комментировать
2022-04-26 16:44:26
Йўл яқинидаги мактаблар атрофида ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда

"Ўзбекистон 24" телеканали

@YHXX_UZ
5.4K views13:44
Открыть/Комментировать
2022-04-26 15:04:49
"Бектемир" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт

2022 йил 25 апрель куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.Т. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 1 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситаси ҳамда жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Т. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...

@YHXX_UZ
6.3K views12:04
Открыть/Комментировать
2022-04-26 14:40:23
Автокарвон Андижон йўлларида

Андижон вилоятидаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида бахтсиз ҳодиса сабаб техник шикастланган транспорт воситалари вилоят ҳудуди бўйлаб йўлларда, жамоат жойлари атрофларида кезиб юрибди.

Мақсад - қоидабузарликнинг оқибати қандай якун топиши мумкинлигини кўрсатиш ҳисобланади.

@YHXX_UZ
9.5K views11:40
Открыть/Комментировать