Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ота: 'Қоч ўғлим, қоч!' Самарқандда ЙПХ ходимлари томонидан ' | Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal

Ота: "Қоч ўғлим, қоч!"

Самарқандда ЙПХ ходимлари томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилганда, вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бола мазкур транспорт воситасини бошқариб келганлиги аниқланди. Жараён давомида боланинг отаси воқеа жойига келиб, фарзандини қочиб кетишини айтиб, гўёки ҳуқуқбузарликдан қутиладигандек хатти-ҳаракатларни содир этди.

ЙПХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини, уларга доимо йўлларда қоидаларга риоя этишни ўргатиб боришларини сўраймиз.

@YHXX_UZ