2021-05-20 14:30:43
24 нафар ёш йигит-қиз имтиёзли кредит олиш учун сертификатга эга бўлди
Янгийўл шаҳрида "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида навбатдаги ўқув курсини якунладилар ва 24 нафар ёш йигит-қиз имтиёзли кредит маблағини олиш ҳуқуқини берувчи сертификатларга эга бўлдилар.
Ушбу сертификат орқали 33 миллион сўмгача кафолатсиз ва гаровсиз, киридит олишингиз мумкин. Яна бир муҳим жиҳат шундаки кредит маблағлари
3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади.
Ёшларга сертификатларни шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Хасанов топширди.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги ва савдо-саноат палатасининг Янгийўл шаҳар бўлимлари иштирок этдилар.
Сертификатни қўлга киритган ҳар бир ёш ўз бизнесини йўлга қўйиш истагини билдирди.
421 viewsЕвгений Владимирович, 11:30