Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдевори яр | Xonobod shahar hokimligi MATBUOT XIZMATI

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдевори яратилмоқда. Бунда бизнинг энг яқин кўмакчиларимиз устоз ва мураббийлар, илмий ва ижодкор зиёлилардир!

Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, шаҳримиздаги Халқ таълим бўлимида бўлиб,у ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи ходимлар ва мутасаддилар билан бирга янги 2022/2023 ўқув йилида шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида яратилган шароитлар, мавжуд ҳолатлар,ўқувчиларга таълим беришни янги методикалари ва ўқувчи ёшларни ОТМга ўқишга кириши учун ўқув жараёнларини йил бошидан аниқ режалар асосида бошлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда шаҳар ҳокими Ҳар бир оила, ҳар бир бола ҳаёти мактаб билан боғлангани, бу масала давлатнинг, жамиятнинг энг муҳим иши экани таъкидлаб, соҳа мутахассисларининг фикр ва мулоҳазалари ҳам тинглади.